Ру O'z
7 June 2021 80

"ДЎМБИРОБОД” МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори Ж.Салихов Институтнинг масъул ходимлари билан биргаликда “Дўмбиробод” МФЙ биносида маҳалла ёшлари билан учрашувда иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларга бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, ёшларни таълимга жалб қилиш, унинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилиб, ҳозирги кунда Институтда ёшларга бу борада яратилган ўқув курслари, маҳорат дарслари, қолаверса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва унумли ўтишини таъминлашга хизмат қиладиган спорт, маданият, китобхонлик ва яна бошқа тўгараклари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув сўнггида Институт томонидан маҳалла кутубхона фондига ўзбек, жаҳон ва болалар адабиётига оид энг қизиқарли китоблар жамланмаси туҳфа этилди. Учрашувда иштирок этган ёшлар бунга жавобан ўз миннатдорликларини билдириб, юқорида қайд этилган тўгаракларга ўзларидан ташқари, учрашувга кела олмаган тенгдошларини чақиришларини айтишди.

Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech